locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мехди Бенатия «Ал Иттиҳод» спорт директорига айланиши мумкин

Саудияликларнинг амалдаги спорт директори яқин вақт ичида клубни тарк этиши кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Марсел» клуби спорт директори Мехди Бенатия фаолиятини Саудия Арабистонининг «Ал Иттиҳод» жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда таниқли журналист ва инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манба берган маълумотга кўра, Саудия клуби Бенатия билан эҳтимолий ҳамкорлик борасида аллақачон мулоқот ўтказган. «Ал Иттиҳод»нинг амалдаги спорт директори Рамон Планес яқин вақт ичида клубни тарк этиб, Европадаги лойиҳалардан бирига қўшилишни режалаштирмоқда.

Мехди Бенатия 2023 йилдан буён «Марсел» тизимида фаолият юритиб келмоқда, у ўз вақтида ушбу клуб шарафини футболчи сифатида ҳам ҳимоя қилган. Лига 1 жорий мавсуми якунланишига бир тур қолганида провансаликлар 56 очко билан турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб туришибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг