Меҳди Тареми Исроилнинг ҳужуми натижасида муаммога дуч келди
“Интер”нинг эронлик ҳужумчиси Меҳди Тареми Исроилнинг ҳаво ҳужумлари туфайли ўз мамлакатига қайтиб кета олмади. Бу ҳақда La Gazzette dello Sport хабар бермоқда.
Манбага кўра, Тареми Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Теҳрондан учиб кетиши керак эди, бироқ Эрон ҳаво ҳудуди хавфсизлик нуқтаи назаридан ёпилган. Ҳозирда “Интер” 32 ёшли футболчи билан алоқада ва вазиятни ҳал қилишга уриниб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 14-июндан 13-июлга қадар АҚШда бўлиб ўтади. Унда 32 та жамоа 8 та гуруҳга бўлинган ҳолда бош соврин учун кураш олиб боради.
Маълумот учун, “Интер” “E” гуруҳидан ўрин олган. Ушбу гуруҳда миланликларга “Урава Ред Даймондс“, “Монтеррей” ва “Ривер Плейт” жамоалари рақиблик қилади.