Меҳди Тареми фаолиятини Грецияда давом эттиради
Фото: Getty Images
Меҳди Тареми фаолиятини Грецияда давом эттиради. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, "Интер" ва "Олимпиакос" 33 ёшли ҳужумчининг трансфери борасида келишиб олгани маълум бўлди.
Қайд этилишича, миланликлар футболчининг трансфери учун 2,5 миллион евро олади. Эронлик якшанба куни шартнома имзолайди.
Футболчи аллақачон Грецияга йўл олган. Тез орада “Олимпиакос” ўйинчиси сифатида эълон қилиниши кутилмоқда.
Шу кунга қадар Тареми "Интер" сафида 43 та ўйинда 3 та гол урган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист