locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мбеумо «МЮ» билан келишувга эришди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мбеумо «МЮ» билан келишувга эришди
Фото: Getty Images

“Брентфорд” ҳужумчи Брайан Мбеумо фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттиради.

Athletic хабарига кўра, "қизил иблислар" 25 ёшли футболчининг трансфери борасида "Брентфорд" билан келишиб олган.

Мбемо учун "Манчестер Юнайтед" 65 миллион фунт (тахминан 75 миллион евро) тўлайди. Яна 6 миллион фунт (тахминан 7 миллион евро) бонус сифатида битимга киритилади. "Қизил иблислар" трансферни тўртта тўлов билан тўлайди.

Қайд этилишича, Брайан Мбеумо фақат "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истаган. Ўтган мавсумда 42 та ўйинда форвард 20 та гол урди ва шерикларига 9 та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг