locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мбаппени ҳақорат қилган мухлис бир йилга қамалиши мумкин

Воқеа ўтган йилнинг август ойида содир бўлган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мбаппени ҳақорат қилган мухлис бир йилга қамалиши мумкин
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппени ирқий камситган мухлисга нисбатан айблов томони бир йиллик қамоқ жазоси ва 2880 евро миқдорида жарима сўради. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Воқеа 2025 йил 24 август куни «Нуэво Карлос Тартере» стадионида бўлиб ўтган «қаймоқранглилар» ва «Овьедо» (0:3) жамоалари ўртасидаги учрашувда юз берган.

Прокуратуранинг таъкидлашича, француз форварднинг ҳақоратлангани видеокамерага тушиб қолган. Ушбу ёзув ижтимоий тармоқларга жойлаштирилганидан сўнг, бир неча соат ичида 300 минг марта томоша қилинган.

Қайд этилишича, мухлис Мбаппени учрашувнинг 37-дақиқасида «Овьедо» дарвозасини ишғол қилганидан сўнг ҳақоратлаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг