Мбаппе жароҳати сабаб «Реал» машғулотларини ўтказиб юбoрди
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Ла Лиганинг 31-туридан ўрин олган «Жирона» билан баҳсда (1:1) олган жароҳати туфайли жамоанинг умумий машғулотларида иштирок этмади. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.
Франциялик форвард «Жирона»га қарши ўйиннинг 88-дақиқасида рақиб жарима майдончаси ичида Витор Рейс билан тўқнашувда юз қисмидан зарба қабул қилиб олган ва қошини ёрдириб қўйган эди.
Таъкидлаш жоизки, ўйин бош ҳаками Хавьер Альберола Рохас мазкур вазиятда қоида бузилишини қайд этмади ва «қаймоқранглилар» фойдасига пеналти белгилмади.
Эслатиб ўтамиз, 15 апрел куни «Реал» Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб учрашуви доирасида «Бавария»ни қабул қилади. Дастлабки ўйинда мадридликлар 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришган эди.