locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мбаппе жароҳати сабаб Исландияга қарши ўйинни ўтказиб юборади

Ҳужумчи Озарбайжонга қарши ўйинда жароҳат олган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мбаппе жароҳати сабаб Исландияга қарши ўйинни ўтказиб юборади
ФОТО: Getty images

Килиан Мбаппе жароҳат олиб, терма жамоа лагерини тарк этди. Бу ҳақда Франция футбол федерацияси расмий сайтида маълум қилди.

Манбага кўра, футболчининг тўпиғидаги жароҳати қайталаган. Натижада у 13 октябрь куни бўлиб ўтадиган Исландияга қарши ўйинда иштирок эта олмайди.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи Озарбайжонга қарши ўйинда (3:0) жароҳат олган эди. Бош мураббий Дидье Дешам учрашувдан сўнг футболчининг ҳолати ҳақида маълумот берди:

“Килиан ўйинда тўвон соҳасида оғриқ сезди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди, аммо хавф туғилмаслиги учун Исландияга қарши ўйинда майдонга тушмаслиги маъқул деб топдик”, ‑ деди Дешам.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг