Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоасининг лагерини тарк этди
Унинг ўнг тўпиғидаги яллиғланиш ҳали ҳам давом этмоқда.
ФОТО: Getty images
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе кеча Украинага қарши ўйинда (4:0) дубль қайд этган эди.
Маълум бўлишича, 26 ёшли француз кеча жароҳат олган. Натижада у Франция терма жамоаси таркибини тарк этади ва Мадридда текширувдан ўтади.
Унинг ўнг тўпиғидаги яллиғланиш ҳали ҳам давом этмоқда.
Килиан жорий мавсумда "қаймоқранглилар" сафида 16 та ўйинда 18 та гол урди ва 2 та ассист берди. Украинага қарши баҳсда у фаолиятидаги 400-голини урди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист