locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мбаппе Жаҳон чемпионатларида тарихий натижага эришди

Франциялик юлдуз узоқ йиллик рекордни янгилади.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе 1966-йилдан буён Жаҳон чемпионатларида камида 20 та самарали ҳаракат амалга оширган учинчи футболчига айланди.

Opta маълумотларига кўра, Мбаппе мундиаллардаги голлари ва голли узатмалари сони бўйича 20 та самарали ҳаракат кўрсаткичига етди.

1966-йилдан бери бу натижага фақат уч футболчи эришган: Герд Мюллер, Роналдо Назарио ва Килиан Мбаппе.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 I гуруҳи 3-турида Франция Норвегияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Мбаппе ушбу учрашувда гол ура олмади, аммо иккита голли узатма амалга оширди.

Франция терма жамоаси гуруҳ босқичини 9 очко билан биринчи ўринда якунлади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг