locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мбаппе жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун тиззасини операция қилдирмоқчи эмас — AS

Франциялик ҳужумчи ўтган йилнинг декабр ойидан буён тиззасидаги муаммолар сабаб азият чекмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2026 йил АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш истаги туфайли тиззасини операция қилдирмоқчи эмас. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, франциялик форвард 2025 йилнинг декабр ойидан буён тизза бойламлари билан боғлиқ муаммолардан азият чекмоқда. Шу сабабли Мбаппе Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи доирасидаги «Бенфика»га қарши жавоб учрашувини (2:1) ўтказиб юборган эди.

Шунга қарамай, ҳужумчи жарроҳлик амалиётига рози бўлмаяпти, чунки бу унинг жаҳон биринчилигидаги иштирокини савол остида қолдириши мумкин. Футболчи айни дамда консерватив даволаниш вариантини маъқул кўрмоқда.

Мбаппе 2024 йилнинг ёзидан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бунгача у «ПСЖ» ва «Монако» клубларида тўп сурган. Жорий мавсумда ҳужумчи клуб миқёсида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 38 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг