Мбаппе Жаҳон чемпионати плей-офф босқичлари тарихида янги рекорд ўрнатди
Мбаппе бошчилигидаги Франция терма жамоаси эса 2026-йилги Жаҳон чемпионатида чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда.
Фото: Getty Images
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Жаҳон чемпионати плей-офф босқичлари тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.
Швецияга қарши баҳсда киритган голидан сўнг Мбаппе мундиалнинг плей-офф учрашувларидаги гўллари сонини 9 тага етказди ва ушбу кўрсаткич бўйича рекордни якка ўзи эгаллади. Аввалги рекорд бразилиялик афсоналар Леонидас да Силва ва Роналдога тегишли бўлиб, улар 8 тадан гол урган эди.
26 ёшли ҳужумчи Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг сермаҳсул футболчилардан бири бўлиб қолмоқда. Унинг мундиаллардаги умумий гўллари сони ҳам рекорд даражаларга яқинлашиб бормоқда.
Насрулло Каримов
Журналист