locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мбаппе «Вильярреал»га қарши ўйинда майдонга тушадими?

Франциялик ҳужумчи халқаро танаффус вақтида чап тиззасидан жароҳат олган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Килиан Мбаппе «Реал Мадрид»нинг 10-октябрь куни Ла Лига доирасида «Вильярреал»га қарши бўлиб ўтадиган учрашувида майдонга тушиши кутилмоқда. Франциялик ҳужумчи халқаро танаффус вақтида чап тиззасидан жароҳат олган эди. Ҳозирда унинг ҳолати яхшилангани ва навбатдаги учрашувга тайёргарлик кўраётгани ҳақида AS нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Мбаппе 5-октябрь куни Мадридга қайтган. У жамоанинг эрталабки машғулотига улгурмаган ва шу сабаб умумий гуруҳ билан ишламаган. Футболчи Вальдебебас базасида индивидуал дастур асосида тайёргарликни давом эттиради. «Реал Мадрид» тиббий штаби унинг тикланиш жараёнини назорат қилмоқда.

Мбаппе Франция терма жамоасининг Туркияга қарши учрашувида гол урганидан сўнг чап тиззасида кучли оғриқ сезган ва алмаштирилишини сўраган эди. Кейинги текширувларда унга чап тизза орқа капсуласининг гиперэкстензияси ташхиси қўйилди. Дастлаб футболчининг «Вильярреал»га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкинлиги айтилган бўлса-да, сўнгги маълумотларга кўра, унинг тикланиши кутилганидан яхши кечмоқда ва асосий таркибда майдонга тушиш эҳтимоли ҳам мавжуд.

Маълумот учун, Мбаппе 2026/27 мавсумида «Реал Мадрид» сафида Ла Лигада 7 та учрашувда 7 та гол уриб, 2 та голли узатма амалга оширган. Чемпионлар лигасида эса 1 та ўйинда 1 та гол қайд этган. Шу тариқа, у клуб сафида жорий мавсум барча мусобақаларда 8 та учрашувда 8 та гол ва 2 та ассист муаллифи бўлиб турибди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг