locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мбаппе узоқ масофадан урилган голлар сони бўйича шахсий рекордини янгилади

«Реал» ҳужумчиси «Алавес»га қарши баҳсда битта голга муаллифлик қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Испания чемпионатининг 33-туридан ўрин олган «Алавес»га қарши баҳсда (2:1) гол уриб, ўзининг янги шахсий кўрсаткичини қайд этди.

Франциялик форвард учрашувнинг 30-дақиқасида жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллаб, ҳисобни очди — тўп рикошет ёрдамида дарвоза тўридан жой олди. Бу гол Мбаппе учун 2025/2026 йилги мавсумда барча турнирлар доирасида узоқ масофадан йўлланган саккизинчи гол бўлди.

Шу тариқа, у нафақат ўзининг шахсий рекордини янгилади, балки ушбу кўрсаткич бўйича Европанинг топ-5 лигалари футболчилари орасида етакчига айланди. Бу ҳақда Opta Sport хабар бермоқда.

Жорий мавсумда Мбаппе Мадрид клуби сафида барча мусобақаларда 40 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 41 та гол ва 6 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг