locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мбаппе учун мавсум тугади – манба

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг тахминий бозор қиймати 200 миллион еврони ташкил этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мбаппе учун мавсум тугади – манба
ФОТО: Getty images

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жароҳати сабабли 2025/2026 йилги мавсум охиригача бўлган қолган ўйинларда иштирок этмайди. Бу ҳақда “El Chiringuito” хабар берди.

Манбага кўра, Мбаппенинг жароҳати дастлаб кўринганига нисбатан анча жиддийроқ бўлиб чиққан. Бироқ якуний ташхис қўйилганича йўқ.

Аввалроқ Мбаппенинг чап оёғи тизза ости пайларида зўриқиш борлиги маълум бўлган. Француз футболчиси Испания чемпионатининг 32-тури доирасидаги “Бетис”га қарши ўйиннинг (1:1) 81-дақиқасида захирага олинган.

Маълумот учун, Ла Лиганинг жорий мавсумида Мбаппе 28 та учрашувда майдонга тушиб, 24 та гол ва тўртта голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг тахминий бозор қиймати 200 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг