locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мбаппе «Реал»нинг «Леванте»га қарши баҳсини ўтказиб юборади

Аввалроқ француз ҳужумчисида чап тизза боғламлари чўзилиши аниқланганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Испания чемпионатининг 20-тури доирасида «Леванте»га қарши ўйинда майдонга тушмайди. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар бермоқда.

Аввалроқ француз футболчиси Испания Кубоги 1/8 финалида «Альбасете»га қарши баҳсни ҳам ўтказиб юборганди. Ўша учрашувда «қироллик клуби» иккинчи дивизион вакилига 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, 31 декабрь куни мадридликлар Мбаппеда чап тизза боғламлари чўзилиши аниқланганини расман маълум қилганди. Шундан сўнг ҳужумчи фақатгина Испания Суперкубоги финалида «Барселона»га қарши ўйинда майдонга тушди ва 76-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган эди. Ўша баҳс ҳам «Реал» учун 2:3 ҳисобидаги мағлубият билан якунланганди.

Жорий мавсумда Килиан Мбаппе барча мусобақалар доирасида «Реал» сафида 25 та учрашувда иштирок этиб, 29 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг