locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мбаппе «Реал» мураббийлар штаби аъзоси билан жанжаллашиб қолди

Ушбу ҳолат «Бетис»га қарши ўйиндан олдин содир бўлган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе ва жамоа мураббийлар штаби аъзоси ўртасида низо келиб чиқди. Воқеа 24 апрель куни бўлиб ўтган «Бетис»га қарши ўйин (1:1) олдидан содир бўлган. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, француз форварди машғулот жараёнида «қаймоқранглилар» ходимларидан бири билан зиддиятга борган. Мбаппе машғулот доирасидаги ўйин вақтида унинг офсайдда қолганини қайд этган мураббийга нисбатан «ғазаб билан ҳақоратли сўзлар» ишлатган.

Жорий мавсумда Килиан Мбаппе барча турнирлар доирасида 41 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 41 та гол ва 6 та самарали узатмани ёздириб қўйди. Футболчининг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ҳужумчининг айни дамдаги бозор қиймати 200 миллион еврони ташкил этмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг