Мбаппе “Реал” мухлисларига мурожаат қилди
“Реал Мадрид” ҳужумчиси Килиан Мбаппе клуб мухлисларига мурожаат қилиб, жамоа совринлар учун курашишда уларнинг қўллаб-қувватлашига муҳтож эканини таъкидлади. Франциялик футболчи “Сантьяго Бернабеу”даги муҳит жамоани янада кучли қилиши ва мухлислар билан биргаликдагина катта мақсадларга эришиш мумкинлигини қайд этди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Мбаппе мадридлик мухлисларнинг жамоага нисбатан юқори талабларини тўлиқ тушунишини билдирган. Унинг фикрича, “Реал” каби клубда ҳар бир натижа катта босим остида баҳоланади ва ўтган мавсумда соврин қўлга киритилмагани сабаб мухлисларнинг норозилиги табиий. Шунга қарамай, ҳужумчи янги мавсумда жамоага айниқса уй учрашувларида кучли қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлаган.
“Бизга ҳозир ‘Бернабеу’ керак. Бу дунёдаги энг яхши стадион ва бизда энг яхши мухлислар бор. Улар биз билан бўлса, биз анча кучли бўламиз. Агар совринлар ютмоқчи бўлсак, бuni мухлисларсиз амалга ошира олмаймиз. Мен фақат бирга, елкама-елка ҳаракат қилишимизни сўрайман”, — деди Мбаппе.
Маълумот учун, Мбаппе 2026/27-йилги мавсумда “Реал Мадрид” сафида ҳозирга қадар 7 та учрашувда 8 та гол ва 2 та ассист қайд этган. Ла Лигада эса французиялик ҳужумчи 6 ўйинда 7 та гол ва 2 та голли узатма билан иштирок этмоқда. Ўтган мавсумда у Чемпионлар лигасида 11 учрашувда 15 та гол уриб, турнир тўпурари бўлган.