locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мбаппе: «Престианни Винисиусни беш марта «маймун» деб ҳақорат қилди! Беш марта!»

«Реал» ҳужумчиси жамоадоши билан содир бўлган воқеа ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе «Бенфика»га қарши кечган Чемпионлар Лигаси плей-офф учрашувидан (1:0) сўнг, майдонда юз берган ирқчилик можароси ҳақида кескин баёнот берди.

Франциялик юлдуз лиссабонликлар вингери Жанлука Престианни жамоадоши Винисиус Жуниорни бир неча бор ҳақорат қилганини тасдиқлади.

«Престианни Винисиусни беш марта «маймун» деб атади! Беш марта! Мен буни ўз кўзим билан кўрдим ва қулоғим билан эшитдим. У ҳеч ким кўрмаслиги ва эшитмаслиги учун юзини либоси (майкаси) билан ёпиб олди, бироқ унинг ўйиндан кейинги реакцияси, юз ифодаси ва ҳаракатлари ҳаммасини айтиб турибди. Уни юзи ёлғон гапирмайди», — дея Мбаппенинг сўзларини келтирмоқда Marca нашри.

Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг иккинчи бўлимида Винисиус Жуниор рақибини ирқчиликда айблагач, ўйин бир муддат тўхтаб қолган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг