Мбаппе: «Олтин тўп»? Балки яқин орада менинг ушбу соврин билан тушган суратим пайдо бўлар»
Тақдирлаш маросими 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.
ФОТО: Getty images
Мадриднинг «Реал» клуби ҳамда Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе «Олтин тўп» совринини қўлга киритиш истагини яна бир бор очиқ билдирди.
«Балким, яқин орада менинг ушбу соврин билан тушган суратим ҳам пайдо бўлар. Ким билади?! Энди вақти келди! Бу йил бунинг учун муносиб йил», — деди Мбаппе The Athletic нашрига.
Франциялик юлдуз «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади. France Football томонидан ташкил этиладиган тақдирлаш маросими 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги «Олтин тўп» соврини «ПСЖ» ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Усман Дембелега насиб этган эди.