Мбаппе охирги ўйинларда оғриқ билан ўйнади — манба
Аввалроқ француз футболчисида жароҳат борлиги маълум қилинган эди.
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоанинг сўнгги учрашувларида оғриқлар билан майдонга тушгани маълум бўлди. Бу ҳақда L’Équipe нашри хабар бермоқда.
Аввалроқ француз футболчисида чап тизза боғламлари чўзилиши аниқлангани ҳақида маълумот тарқалган эди.
Манбага кўра, Мбаппе дастлаб ушбу жароҳатни жиддий деб ҳисобламаган ва алоҳида эътибор талаб қилади, деб ўйламаган. Бироқ футболчи одатдагидек тезликни ошира олмаётганидан шикоят қилган.
Килиан Мбаппе «Қироллик клуби» сафида 2024 йил ёзидан буён тўп суриб келмоқда. Шу вақтга қадар у Мадрид жамоаси таркибида 83 та учрашувда майдонга тушиб, 73 та гол ва 10 та голли узатма муаллифига айланган. Футболчининг «Реал» билан тузган шартномаси 2029 йил июнига қадар амал қилади.
Насрулло Каримов
Журналист