Мбаппе «Ман Сити»га қарши ўйин олдидан «Реал» машғулотларини ўтказиб юбoрди
Мадрид клуби эртага «шахарликлар»га қарши майдонга тушади.
ФОТО: Getty Images
Франциялик ҳужумчи, Мадриднинг «Реал» клуби етакчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар лигаси умумий босқич 6-тури доирасида «Манчестер Сити»га қарши ўйин олдидан жамоанинг машғулотида иштирок этмади. Бу ҳақда журналист Марио Кортегана хабар бермоқда.
Манбага кўра, умумий гуруҳ билан шуғулланмаган яна бир футболчи — ярим ҳимоячи Эдуарду Камавинга.
Маълумот учун, «Реал» — «Манчестер Сити» баҳси эртага, 10 декабр куни бўлиб ўтади. Учрашув Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида Тошкент вақти билан соат 01:00 да старт олади.
Жорий мавсум Чемпионлар лигасининг финали Будапештдаги «Пушкаш Арена»да бўлиб ўтади. Ҳал қилувчи баҳс 2026 йил 30 май куни ўтказилади.
Насрулло Каримов
Журналист