Мбаппе Ла Лигадаги голлари сони бўйича Анрини ортда қолдирди
У Ла Лигада 36 та гол урган.
ФОТО: Getty images
“Реал” ҳужумчиси Килиан Мбаппе Испания чемпионати 5-туридан ўрин олган “Эспаньол”га (2:0) қарши баҳсда тўп киритди.
Бу франциялик футболчи учун Ла Лигадаги 36-гол бўлди. Натижада Килиан бу борада ҳамюрти — “Барселона” собиқ форварди Тьерри Анрини (35) ортда қолдирди.
Шу тариқа, 26 ёшли Мбаппега 36 та гол учун 39 ўйин керак бўлди. Анри эса 35 та голни 80 та баҳсда урган.
Эслатиб ўтамиз, Килиан Мбаппе “қироллик клуби”га 2024 йил ёзида ўтганди. У ҳозиргача “Реал” сафида барча турнирлар доирасида 51 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Анри эса каталонияликлар сафида 2007 йилдан 2010 йилгача ўйнаб, жами 49 та гол урган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист