Мбаппе Испанияга қарши ўйин олдидан жароҳат билан курашмоқда
Мбаппе чорак финалда Марокашга қарши баҳсда ўнг оёғининг товон қисмида енгил жароҳат олган.
Фото: Getty Images
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ЖЧ-2026 ярим финалидан олдин кичик жароҳат сабабли тўлиқ машғулот ўтказа олмади.
Маълумотларга кўра, Мбаппе чорак финалда Марокашга қарши баҳсда ўнг оёғининг товон қисмида енгил жароҳат олган. Шу боис у Испанияга қарши ўйин арафасидаги сўнгги машғулотнинг бир қисмини алоҳида ўтказди.
Бироқ Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам мухлисларни хотиржам қилди.
"Килиан яхши. Унда кичик муаммо бор, аммо у ярим финалда майдонга тушишга тайёр," — деди Дешам.
Шу тариқа, Мбаппенинг Испанияга қарши ярим финал учрашувини ўтказиб юбориши кутилмаяпти. Ҳозирча унинг жароҳати жиддий эмас ва Франция сардори муҳим баҳсда асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда.