locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мбаппе ЙЧЛда гол уриш бўйича Раулга яқинлашиб олди

Ушбу кўрсаткич бўйича рўйхатни Криштиану Роналду бошқариб бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе УЕФА Чемпионлар Лигасининг чорак финали доирасида Мюнхеннинг «Бавария» жамоасига қарши кечган учрашувда (1:2) ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Ушбу гол француз футболчиси учун мазкур нуфузли турнирдаги 69-гол бўлди ва у энг яхши тўпурарлар рўйхатида «Реал» ҳамда «Шалке» собиқ футболчиси Раул Гонсалесга янада яқинлашиб олди.

Мусобақа тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида «Манчестер Юнайтед» ва «Реал» собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналду (141 та гол) пешқадамлик қилмоқда.

Иккинчи ўринда «Барселона» афсонаси Лионель Месси (129 та гол) жойлашган бўлса, кучли учликни Роберт Левандовски якунлаган. Фаолияти давомида Дортмунднинг «Боруссия» ва Мюнхеннинг «Бавария» клубларида тўп сурган польшалик форвард айни дамда «кўк-анорранглилар» шарафини ҳимоя қилмоқда ва унинг ҳисобида 109 та гол мавжуд.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг