locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мбаппе Гарсиянинг хет-тригига муносабат билдирди

«Реал» ҳужумчиси «Бетис»га қарши ўйинда учта гол урди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоадоши Гонсало Гарсиянинг «Бетис»га қарши ўйинда қайд этган хет-тригига муносабат билдирди. Ла Лиганинг 18-тури доирасидаги ушбу баҳсда «қироллик клуби» рақибини 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Мбаппе мазкур учрашувни жароҳати сабабли ўтказиб юбoрди ва катта эҳтимол билан яқин ўйинларда ҳам майдонга туша олмайди.

Франциялик футболчи Гонсалонинг ўйинидан сўнг ижтимоий тармоқлардаги «сторис»ида қуйидаги фикрни қолдирди:

«Бум! Табриклайман ва бундан ҳам катта муваффақиятлар тилайман. Бомбардир Гонсало Гарсия!»

Маълумот учун, жорий мавсумда Гонсало Гарсия «Реал» сафида 18 та ўйинда (418 дақиқа) майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг