Мбаппе Франция миллий жамоасининг ЖЧ-2026даги асосий мақсадини айтди
Фарянглар муддатидан аввал мундиал йўлланмасини қўлга киритди.
ФОТО: Getty Images
Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Украина устидан қозонилган ғалабадан сўнг (4:0) жамоасининг ЖЧ-2026даги асосий мақсади ҳақида фикр билдирди.
«Бизнинг мақсад — ярим финалга чиқиш эмас. Мақсад — жаҳон чемпиони бўлиш. Жаҳон чемпионати — ҳар бир футболчининг орзуси. Мусобақага келадиган 48 та жамоанинг ҳам нияти — ғалаба қозониш... Агар биз ярим финалда мағлуб бўлсак, демак, мақсадга эришмаган бўламиз», — деди Мбаппе.
Маълумот учун, Франция ЖЧ-2026 саралаш босқичининг 5-туридан сўнг 13 очко жамғарган ҳолда «D» гуруҳида пешқадамлик қилмоқда ва муддатидан аввал мундиал йўлланмасини қўлга киритди.
Насрулло Каримов
Журналист