Мбаппе Франция — Ироқ учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилди
Килиан ўйинда дублга эришди.
ФОТО: Getty images
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Ироққа қарши ўйиндан сўнг учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.
27 ёшли форвард беллашувда дубл қайди этди ва жамоасининг плей-оффга йўл олишида катта ҳисса қўшди.
Шу тариқа, Килиан тўпурарлар рўйхатида 4 та гол уриб, Лионель Мессини таъқиб қилмоқда.
Маълумот ўрнида, 2-турдан сўнг Франция миллий жамоаси 6 очко тўплаган ҳолда I гуруҳида пешқадам бўлиб турибди. Шунингдек, Норвегия ҳисобида ҳам айнан шунча очко мавжуд.
Розикжон Султонмуродов
Журналист