Мбаппе EЧЛдаги голлари сони бўйича Руд ван Нистелройни ортда қолдирди
У кеча "Марсель" дарвозасига икки маротаба гол урди.
ФОТО: Getty images
“Реал” ҳужумчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган “Марсел”га қарши баҳсда турнирдаги 56 ва 57-голларини урди.
Бу орқали француз футболчиси “Реал” ва “МЮ”нинг собиқ ҳужумчиси Руд ван Нистелройни (56) ортда қолдириб, “Бавария”нинг собиқ футболчиси Томас Мюллерга етиб олди.
Шу тариқа, Мбаппе ва Мюллер 142 та ўйинда 71 та гол урган собиқ “Реал” футболчиси Раулдан бироз ортда қолишмоқда.
Маълумот учун, Чемпионлар лигасидаги энг яхши тўпурар “МЮ”, “Реал” ва “Ювентус”нинг собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳисобланади. У турнир доирасида жами 183 та ўйин ўтказиб, 140 та голга муаллифлик қилган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист