Мбаппе Дембеле билан муносабатлари ёмонлашгани ҳақидаги гапларга жавоб берди
Франция терма жамоаси сардори Килиан Мбаппе Усмон Дембеле билан муносабатларида муаммо пайдо бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Футболчининг айтишича, улар ўртасида ҳеч қандай зиддият йўқ ва Дембеле унинг дўсти бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда L’Équipe нашри хабар бермоқда.
“Мен бу ҳақда Дембеле билан гаплашдим. Ҳеч қандай таранглик йўқ, у менинг дўстим. Аслида ҳеч қандай муаммо мавжуд эмас”, — деди Мбаппе. Франциялик ҳужумчи миллий жамоа йиғинлари арафасида бундай мавзулар тез-тез муҳокамага айланишини ҳам таъкидлади.
Гап-сўзлар Мбаппенинг France Football’га берган интервьюсидан сўнг кучайган эди. Унда “Реал” ҳужумчиси ўзини фаолиятининг илк давридан “танланган футболчи”, Дембелени эса катта истеъдод эгаси сифатида кўрилганини айтганди. Кейинчалик Дембеле ҳам бу фикрларга жавоб қайтариб, фаолияти давомида ҳеч қачон “танланган” сифатида қаралмаганини таъкидлаган.
Маълумот учун, Мбаппе ва Дембеле Франция терма жамоасининг навбатдаги йиғинида яна бирга ишлайди. Французлар UEFA Миллатлар лигасидаги навбатдаги учрашувини 25-сентябрь куни Туркияга қарши ўтказади.