locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мбаппе Чемпионлар Лигасида ўзига хос рекорд ўрнатди

Франциялик юлдуз жорий мавсум давомида сафар учрашувларида жами 10 та голга муаллифлик қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар Лигасида ноёб рекорд ўрнатди. У турнир тарихи давомида бир мавсумда сафар учрашувларида 10 та гол уришга муваффақ бўлган илк футболчиги айланди.

Мбаппе ўзининг сафардаги 10-голини Чемпионлар Лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми чорак финал жавоб учрашувида киритди. У ўйиннинг 42-дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол қилди. Мазкур баҳсда германлик футболчилар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.

«Бавария»дан қабул қилинган ушбу мағлубиятдан сўнг Мадрид клуби Чемпионлар Лигасидаги иштирокини якунлади.

Маълумот учун, турнирнинг амалдаги ғолиби «ПСЖ» ҳисобланади. Ўтган йилги финалда Франция клуби Миланнинг «Интер» жамоасини 5:0 ҳисобида тормор келтирган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг