Мбаппе «Барселона»га қарши баҳсни захирадан бошлайди — манба
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе бугунги Суперкубок финалида «Барселона»га қарши ўйинни захирада бошлайди. Бу ҳақда The Touchline хабар бермоқда.
Манбага кўра, бошланғич таркибда ҳужумчи Гонсало Гарсия майдонга тушади. Эслатиб ўтамиз, 31 декабрь куни «Реал» Мбаппеда чап тиззасидаги боғламлар чўзилиши аниқлангани ҳақида хабар берган эди.
Эслатиб ўтамиз, Суперкубок яримфиналида «Реал» «Атлетико»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган, «Барселона» эса «Атлетик»ни 5:0 ҳисобида енгиб, финалга йўл олган. Амалдаги Суперкубок эгаси «Барселона» бўлиб, жамоа 2025 йилги финалда «Реал»ни 5:2 ҳисобида мағлуб этганди.
Финал ўйини 11 январь куни Саудия Арабистони, Жидда шаҳридаги «King Abdullah Sports City» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.