locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мбаппе «Атлетико»га қарши баҳсни ўтказиб юборади — манба

Учрашув 8 январ куни бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Испания Суперкубоги яримфиналида «Атлетико»га қарши ўйинда майдонга тушмайди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди. Учрашув 8 январ куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтади.

Аввалроқ Мбаппе «Реал» билан бирга ушбу учрашувга бориши айтилганди, бироқ унинг жароҳати сабабли ўйинда иштирок этиши шубҳа остида қолаяпганди. Энди эса француз футболчиси «Атлетико»га қарши баҳсни ўтказиб юборадигани аниқ бўлди.

Испания Суперкубогининг иккинчи яримфиланида «Барселона» ва Бильбао шаҳрининг «Атлетик» жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Турнир финали 11 январ куни бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Килиан Мбаппе 2024 йил ёзидан бери «қироллик клуби» сафида тўп суриб келмоқда. Шу вақтга қадар у Мадрид жамоаси сафида 83 та ўйинда майдонга тушиб, 73 та гол ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг «Реал» билан тузган шартномаси 2029 йил июн ойигача амал қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг