locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мбаппе агар «Реал»га ўтмаганида фаолиятини қайси клубда давом эттириши мумкинлигини айтди

Франциялик ҳужумчи 2024 йилнинг ёзидан бери Мадрид клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе агар 2024 йилнинг ёзида Мадрид клубига ўтиши амалга ошмаганида, келажаги қандай кўринишда бўлиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Парижда етти йил ўтказдим, бу мен учун шараф эди. Ўйлашимча, бу ҳақда етарлича гапирмаганман ёки бунга кўп аҳамият бермаганман, лекин қаердан келганимни ва «ПСЖ» қандай буюк клуб эканини доим ёдда тутганман. Доим айтганимдек, бу Франциянинг энг катта клуби ва дунёдаги энг яхшиларидан бири. Кейинчалик мен дунёнинг энг буюк клубига («Реал» Мадрид) ўтдим, бироқ «ПСЖ»дан фақат шу клуб туфайли кетишим мумкинлигини доим таъкидлаганман. Агар «Реал»га ўта олмаганимда, бутун умрим давомида «ПСЖ»да қолган бўлардим.

Мен ушбу клубда ўйнашни орзу қилганман ва ҳозир бундан жуда хурсандман. Парижликларнинг ўйинларини доим томоша қиламан, у ерда дўстларим бор ва улар ҳозирда жуда яхши ўйин намойиш этмоқда», — дея Мбаппининг сўзларини келтиради One Football.

Маълумот учун, 27 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 33 та учрашувда майдонга тушиб, 38 та гол уришга муваффақ бўлди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг