locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мбаппе 2027-йилда «Ливерпуль»га ўтишга тайёр

Франциялик ҳужумчи Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтадиган бўлса, айнан «Ливерпуль»ни устувор вариант сифатида кўрмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2027-йил ёзида Англиянинг «Ливерпуль» жамоасига ўтишга тайёр. Бу ҳақда испаниялик журналист Франсуа Гальярдо хабар бермоқда.

Манбага кўра, «Ливерпуль» вакиллари футболчининг онаси ва агенти Файза Ламари билан алоқага чиққан. Франциялик ҳужумчи Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтадиган бўлса, айнан «Ливерпуль»ни устувор вариант сифатида кўрмоқда.

Таъкидланишича, Мбаппе «Реал» кийиниш хонасида етарлича қўллаб-қувватланмаётганидан норози. Шу сабабли у Мадрид клубини тарк этиш ҳақида ўйламоқда. Футболчининг эҳтимолий трансфер қиймати 200–250 миллион евро деб баҳоланмоқда. Ҳозирча томонлар бу хабарларни расман тасдиқламаган.

Маълумот учун, 27 ёшли Мбаппе 2024-йил ёзида «ПСЖ»дан «Реал»га эркин агент сифатида келиб қўшилган. Унинг мадридликлар билан шартномаси 2029-йил ёзигача амал қилади. Франциялик футболчи «Реал» сафида 111 та учрашувда 94 та гол уриб, 14 та голли узатмани амалга оширган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг