locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мавсум - 2025 якунлари: Томошабинлар ташрифи

Битта ўйинда энг кўп мухлис тўплаш бўйича рекорд ҳам «Навбаҳор»га тегишли.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мавсум - 2025 якунлари: Томошабинлар ташрифи
Фото: Навбаҳор ПФК

«Навбаҳор»нинг якунланган мавсумда қайд этган статистик натижалари билан таништиришда давом этамиз.

«Навбаҳор»нинг якунланган мавсумдаги ўйинларини жами 248 470 нафар мухлис бевосита стадионларда томоша қилди. Бу эса «лочинлар» иштирокидаги ҳар бир беллашувга ўртача 8 282 нафар томошабин тўғри келади, дегани.

«Навбаҳор»нинг ўз майдонидаги 15 та учрашувига жами 144 435 нафар, сафардаги 15 та ўйинига эса жами 104 035 нафар ишқибоз ташриф буюрди.

Битта ўйинда энг кўп мухлис тўплаш бўйича рекорд ҳам «Навбаҳор»га тегишли. Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган, жорий йилнинг 11 апрел куни Намангандаги «Марказий» стадионида бўлиб ўтган «Навбаҳор» – «Шўртан» (2:0) жамоалари ўртасидаги ўйинга 25 250 нафар (!) томошабин ташриф буюрди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг