locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мавсум-2025 якунлари: «Навбаҳор»нинг голларига кимлар муаллифлик ва ассистентлик қилишди?

Жамоа Суперлига – 2025 да рақиблар дарвозасига 41 та гол уришди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мавсум-2025 якунлари: «Навбаҳор»нинг голларига кимлар муаллифлик ва ассистентлик қилишди?
Фото: Навбаҳор ПФК

“Навбаҳор”нинг якунланган мавсумга оид статистик маълумотлари билан таништиришда давом этамиз.

Хўш, “Навбаҳор”нинг якунланган мавсумдаги голларига кимлар муаллифлик ҳамда ассистентлик қилишди?

Жамоа Суперлига – 2025 да рақиблар дарвозасига 41 та гол уришди. Мазкур голларга 11 нафар футболчи муаллифлик, 11 нафари эса ҳаммуаллифлик қилишди.

Шунингдек, 7 нафар жамоамиз аъзолари ҳам дарвозаларга тўп киритиб, ҳам голларга ассистентлик қилишганини ҳам айтиш лозим.

Голлардан 5 таси пеналтидан, айримлари эса жарима зарбалари, шунингдек, рақиб футболчилари ёки дарвозабонлари, баъзи ҳолатларда эса дарвоза устуни ёки тўсинидан қайтган тўплардан сўнг, урилганини ҳам таъкидлаш жоиз.

Мавсум-2025 да “Навбаҳор”нинг голларига муаллифлик ва ассистентлик қилган футболчиларнинг тўлиқ рўйхати эса қуйидагича кўринишга эга:

1.Аббосжон Ғуломов – 10 та гол, 3 та ассист

2.Русланбек Жиянов – 8 та гол, 4 та ассист

3.Забихилло Ўринбоев – 7 та гол, 3 та ассист

4.Алишер Одилов – 2 та гол, 8 та ассист

5.Педро Аугусто – 6 та гол, 1 та ассист

6.Шоҳмалик Комилов – 1 та гол, 4 та ассист

7.Сайдазамат Мирсаидов – 1 та гол, 2 та ассист

8.Игор Габриэл, Гильерме Гедеш - 2 тадан гол;

9.Азимжон Ахмедов, По‘латхўжа Холдорхонов – 1 тадан гол;

10.Мирзоҳид Ғофуров, Сергей Карпович, Муҳаммадбобур Мўйдинов, Муҳаммадали Ғиёсов – 1 тадан ассист.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг