Мавсум – 2025 якунлари: «Навбахор»нинг ўз майдони ва сафарда қайд этган натижалари қандай?
“Навбахор”нинг якунланган мавсумда қайд этган статистик натижалари билан таништиришда давом этамиз.
Жамоа ортда қолган мавсумда 30 та ўйин ўтказиб, мазкур учрашувларда 10 та ғалаба, 10 та дуранг ва 10 та мағлубиятни қайд этган ҳолда, рақиблар дарвозасига 41 та гол урган ҳолда, ўз дарвозасидан 37 та тўп ўтказиб юборди.
“Навбахор” мавсум – 2025 да жами 40 очко тўплаб, 7-ўринни қўлга киритди.
Хўш, вакилларимиз Наманган ва сафардаги учрашувларда қандай натижаларни қайд этишди?
Жамоа якунланган мавсумда ўз майдонида бўлиб ўтган 15 та беллашувдан 7 тасида ғалаба қозониб, 6 та ўйинда дурангга эришиб, 2 та баҳсда имкониятни бой берди (ушбу мағлубиятлар мамлакат чемпиони бўлган “Нефтчи” ҳамда якунланган мавсумда 5-ўринни эгаллаган “Бунёдкор” жамоаларига қарши ўтказилган учрашувларда қайд этилганлигини ҳам айтиш жоиз). Намангандаги ўйинларда жамоамиз рақиблар дарвозасига 23 та гол урган ҳолда, ўз дарвозасидан 7 та тўп олиб чиқди ва 27 очко тўплади.
“Лочинлар” сафардаги 15 та учрашувнинг 3 тасида зафар қучиб, 4 та дуранг ҳамда 8 та мағлубиятни қайд этган ҳолда, рақиблар дарвозасига 18 та гол урган ҳолда, ўз дарвозасидан 30 та тўп олиб чиқишди ва 13 очко жамғаришди.
Юқоридаги маълумотдан кўриниб турибдики, жамоа сафардагига нисбатан, Намангандаги ўйинларда яхшироқ натижа қайд этган.