locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мауро Икарди фаолиятини «Милан»да давом эттириши мумкин — манба

«Россонерилар» ҳужум чизиғини кучайтиришни мақсад қилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мауро Икарди фаолиятини «Милан»да давом эттириши мумкин — манба
ФОТО: Getty Images

«Галатасарой» марказий ҳужумчиси Мауро Икарди фаолиятини «Милан»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Маттео Моретто ижтимоий тармоқларда хабар берди.

32 ёшли ҳужумчи «россонери»га ҳужум чизиғини кучайтириш ва Сантьяго Хименесга муқобил вариант изланаётган бир пайтда таклиф қилинган.

Икардининг ўзи ҳам Истанбул клубини тарк этиш эҳтимолини инкор этмаяпти, чунки сўнгги пайтларда у асосий таркибдаги ўрнини йўқотган.

Аргентиналик футболчи 2023 йил июль ойидан буён «Галатасарой» сафида тўп суриб келмоқда. У ўшанда «ПСЖ»дан 10 млн евро эвазига трансфер қилинган эди. Жорий мавсумда Икарди клуб миқёсида 20 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол муаллифига айланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг