locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Маурицио Сарри «Лацио»ни тарк этиши мумкин — Скира

«Лацио» Италия чемпионати 2025/2026 мавсуми турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Маурицио Сарри «Лацио»ни тарк этиши мумкин — Скира
ФОТО: Getty images

Италиянинг «Лацио» жамоаси бош мураббий Маурицио Сарри билан шартномани бекор қилиши мумкин. Бу ҳақда журналист Николо Скира ижтимоий тармоқ Х орқали хабар берди.

«Маурицио Саррининг келаси мавсумда «Лацио» мураббийи сифатидаги келажаги сўроқ остида. Мураббий ва клуб раҳбарияти ўртасидаги муносабатлар ёмонлашган ва ёзда томонлар, амал қилаётган шартнома (2028 йилгача, йилига 2,5 млн евро маош ва бонуслар) бўлишига қарамай, ҳамкорлик тўхтатилиши мумкинн», — деб ёзди Скира.

«Лацио» Италия чемпионати 2025/2026 мавсуми турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 28 учрашувда 37 очко тўплаган. Биринчи ўринда «Интер» (67) жойлашган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг