locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Маурисио Почеттино: «Неймарнинг иқтидори Месси ва Марадона даражасида, бироқ футбол фақатгина иқтидорнинг ўзига боғлиқ эмас»

АҚШ миллий жамоаси бош мураббийи бразилиялик юлдуз ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

АҚШ миллий терма жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино «ПСЖ» клубидаги фаолияти давомида ўзаро ҳамкорлик қилган бразилиялик ҳужумчи Неймарнинг маҳорат даражаси ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирди.

The Overlap нашрининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида келтирилишича, мутахассис Неймарнинг туғма истеъдодини футбол тарихидаги энг буюк номлар билан бир қаторга қўйган.

«Иқтидор борасида гапирадиган бўлсак, Неймар шубҳасиз Лионел Месси, Килиан Мбаппе, Диего Марадона ва Роналдиньо билан бир даражада туради. Бироқ шуни унутмаслик керакки, профессионал футбол фақатгина иқтидорнинг ўзига боғлиқ эмас», — дея таъкидлади Почеттино.

Бразилиялик вингер профессионал фаолияти давомида «Сантос», «Барселона», «ПСЖ» ва «Ал Ҳилол» каби нуфузли жамоалар шарафини ҳимоя қилиб, жами 630 та расмий учрашувда майдонга тушган. Мазкур учрашувларда у ўз ҳисобига 375 та гол ёздириб қўйиш билан бирга, 232 та самарали узатмани амалга оширишга муваффақ бўлган.

Неймарнинг совринлар коллекцияси ҳам унинг жаҳон футболидаги юксак мақомидан далолат беради. У фаолияти давомида беш бор Франция Лига 1 чемпиони бўлган, икки марта Испания Ла Лигаси ғолибига айланган ҳамда Саудия Арабистони Про-Лигасида зафар қучган. Шунингдек, ҳужумчи халқаро майдондаги энг нуфузли турнирлар — УЕФА Чемпионлар Лигаси ва Либертадорес Кубогига ҳам бош соврин эгасига айланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг