Маурисио Почеттино: Мен учун муваффақият — бу фақат ғалаба
АҚШ миллий терма жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино ўз майдонларида ўтаётган Жаҳон чемпионатидаги бош амбициялари ва мақсадлари ҳақида гапирди.
АҚШ терма жамоаси Мундиалдаги илк учрашувини Парагвайга қарши ўтказади. Мазкур баҳс Ўзбекистон вақти билан 13 июнга ўтар кечаси бўлиб ўтади.
«Мен учун муваффақият — бу фақат ғалаба. Эртага ғалаба қозониш, ундан кейин ҳам ва яна фақат ғалаба. Агар биз финалга чиқа олмасак ва Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлмасак, қандайдир муваффақият ҳақида гапириш... Билмадим, бу мен учун муваффақият ҳисобланмайди.
Биз мураббийлар штаби билан шартнома имзолаганимизда, шунчаки ушбу ноёб тарихий мусобақада иштирок этиш учун келмаганмиз. Биз бу ерга юқори натижа кўрсатиш ва ғалабага ишониш учун келганмиз. Ўз ғалабамизга ишониш учун», — дея таъкидлади Почеттино ўйин олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 мусобақаси 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика стадионларида бўлиб ўтмоқда.