locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Маурисио Почеттино ўйин пайтидаги «cooling break»ларга қарши чиқди

АҚШ бош мураббийи бу ҳолат унга ёқмаслигини айтди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

АҚШ терма жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино учрашувлар вақтида футболчиларга сув ичиш учун бериладиган қўшимча танаффуслар унга ёқмаслигини маълум қилди.

«Менга бу ёқмайди. Буни фақат экстремал об-ҳаво шароитларидагина қабул қилишим мумкин, аммо бундай ҳолат бўлмаса, қўшимча танаффусларсиз ҳам ўйинни давом эттирса бўлади», — деди Почеттино.

Аввалроқ, ЖЧ-2026 учрашувларида футболчилар сув балансини тиклаб олишлари учун ҳар бир ўйинда иккитадан қўшимча танаффусга эга бўлишлари ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, мезбон сифатида иштирок этаётган АҚШ терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг «D» гуруҳида Парагвай, Австралия ва Туркия жамоаларига қарши майдонга тушади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг