locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Маурисио Почеттино Балогуннинг дисквалификацияси бекор қилингани ва Бельгия мураббийининг эътирозига муносабат билдирди

АҚШ ва Бельгия ўртасидаги учрашув 7-июль куни бўлиб ўтади.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

АҚШ миллий терма жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино ФИФА томонидан ҳужумчи Фоларин Балогуннинг четлатилиши вақтинча тўхтатилгани ҳақида гапирди. Ушбу қарор туфайли футболчи ЖЧ-2026 нимчорак финалидан ўрин олган Бельгия ва АҚШ терма жамоалари ўртасидаги учрашувда майдонга тушиш имкониятига эга бўлди.

Шунингдек, мутахассис бельгияликлар устози Руди Гарсиянинг ушбу вазиятга кўрсатган муносабатига ҳам тўхталиб ўтди. Мазкур баҳс 7-июль куни бўлиб ўтади.

«Менинг муносабатим ҳам бошқаларники билан бир хил. Мен ушбу спорт турини яхши кўраман ва этика ҳамда ҳалолликка ишонаман. Биз бу қарорни мамнуният билан қарши оламиз.

Одамларнинг 99 фоизи бу адолатсиз қизил карточка бўлганига қўшилади… Рудини яхши танияман ва ҳурмат қиламан. У аъло даражадаги мураббий ва яхши инсон. Албатта, у ўз жамоасини ҳимоя қилиши керак», — дея Почеттинонинг сўзларини келтирмоқда журналист Бен Жейкобс X ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФИФА интизом қўмитаси Балогуннинг ЖЧ-2026 1/16 финали доирасидаги Босния ва Герцеговинага қарши кечган учрашувдаги (2:0) четлатилиши учун белгиланган бир ўйинлик дисквалификациясини бекор қилган эди. Бельгия терма жамоаси бош мураббийи эса ташкилотнинг ушбу қарорини 1-апрель ҳазилига ўхшатган эди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг