locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Маттео Ружерининг “Астон Вилла” билан шартнома муддати маълум бўлди

24 ёшли италиялик футболчи “Астон Вилла” билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳимоячиси Маттео Ружери фаолиятини Англияда давом эттиришга яқин турибди.

Инсайдер Николо Скира маълумотига кўра, 24 ёшли италиялик футболчи “Астон Вилла” билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришган. Томонлар 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаши кутилмоқда.

Ружерига Италиянинг бир қатор клублари ҳам қизиқиш билдирган, бироқ “Астон Вилла” трансфер пойгасида рақибларини ортда қолдирган.

Аввалроқ футболчининг трансфери Бирмингем клубига 18 миллион евро ва қўшимча 6 миллион евро бонусларга тушиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Ўтган мавсумда Ружери барча мусобақаларда 47 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та голли узатмани амалга оширган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг