Матич Мактоминейни «Наполи»га сотиб юборгани учун «МЮ»ни танқид қилди
Шотландиялик футболчи 2024 йилнинг ёзида неаполликлар сафига кўчиб ўтганди.
ФОТО: Getty Images
«Манчестер Юнайтед» собиқ футболчиси Неманя Матич клубнинг яримҳимоячи Скотт Мактоминейни «Наполи»га сотиш қарорини танқид қилди.
«Менимча, «Манчестер Юнайтед» Скотт Мактоминейни сотиб, хатога йўл қўйди. Бугунги кунда бундай футболчининг ўрнини босиш қийин. Конте ақлли йигит», — деб Матичнинг сўзларини келтиради Mirror.
Эслатиб ўтамиз, Мактоминей 2024 йилнинг ёзида «Манчестер Юнайтед»дан «Наполи»га 32 миллион евро эвазига трансфер қилинган. Жорий мавсумда у барча мусобақалар доирасида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.
Шунингдек, Скотт Шотландия миллий жамоаси таркибида ЖЧ–2026 саралашида 6 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.
Насрулло Каримов
Журналист