Матич «Лион»ни тарк этди
Фото: Getty Images
Сербиялик ярим ҳимоячи Неманя Матич “Лион”ни тарк этиб, эркин агентга айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидлаш керакки, Матич ўтган ёзда 2,4 миллион евро эвазига “Ренн”дан “Лион”га ўтганди. Шунингдек, у фаолияти давомида “Челси”, “Манчестер Юнайтед”, “Бенфика” ва “Рома” каби жамоаларда ҳам ўйнаган.
Неманья ўтган мавсум барча турнирларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 2 миллион еврога баҳоланмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист