locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Матиас Соуле АПЛга йўл олиши мумкин

Футболчининг «Рома» билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнигача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Матиас Соуле АПЛга йўл олиши мумкин
ФОТО: Getty images

«Рома» вингери Матиас Соуле фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг маълум қилишича, 23 ёшли аргентиналик футболчига «Сандерленд» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Томонлар ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар яқин соатларда бошланиши кутилмоқда.

Манбага кўра, «Рома» Соуле трансферидан 35–40 миллион евро ишлаб топишни режалаштирмоқда.

2025/2026 йилги мавсумда Соуле барча мусобақаларда 42 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 8 та голли узатма муаллифи бўлди.

Футболчининг «Рома» билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнигача мўлжалланган. Transfermarkt унинг бозор қийматини 35 миллион евро деб баҳолаган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг