locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Матета «Кристал Пэлас» билан янги шартномани рад этди

Тransfermarkt портали унга 35 миллион евро қиймат белгилаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Матета «Кристал Пэлас» билан янги шартномани рад этди
ФОТО: Getty images

«Кристал Пэлас» ҳужумчиси Жан-Филипп Матета клуб билан шартномани узайтириш таклифини рад этди. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.

Манбага кўра, футболчи таклифни қабул қилмагач, клуб раҳбарияти музокараларни қайта бошлашга унчалик қизиқиш билдирмаяпти. Амалдаги битим 2027 йил июнига қадар амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, Франция миллий жамоаси ҳужумчиси ўтган қиш «Милан»га ўтишга яқин бўлган, бироқ тиззасидаги муаммо сабаб трансфер амалга ошмаган. Операциядан сўнг у март ўрталарида майдонга қайтди ва апрел ойида яна гол уришга муваффақ бўлди.

Жорий мавсумда футболчи 40 та баҳсда 13 гол ва 2 та голли узатма қайд этган. Тransfermarkt портали унга 35 миллион евро қиймат белгилаган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг