Матета «Кристал Пэлас» билан шартномасини бекор қилиш бўйича FIFA'га мурожаат этди
«Кристал Пэлас» ҳужумчиси Жан-Филипп Матета клуб билан амалдаги шартномасининг сўнгги йили ҳақиқий эмаслигини таъкидлаб, масала юзасидан ФИФАга мурожаат қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Манбага кўра, 29 ёшли француз футболчи «Кристал Пэлас» билан келишувининг сўнгги 10 ойини ҳақиқий эмас деб топишни талаб қилмоқда. Матетанинг амалдаги шартномаси 2027 йил июнига қадар амал қилади.
Ҳужумчи 2021 йилда «Майнц»дан «Кристал Пэлас»га дастлаб ижара асосида кўчиб ўтган. 2022 йил январь ойида Лондон клуби футболчининг трансфер ҳуқуқларини тўлиқ сотиб олди ва у билан 4,5 йиллик шартнома имзолади.
Бироқ Матета қўшимча бир йиллик шартнома банди ҳақиқий эмас, деб ҳисобламоқда. Унинг иши аввал Премьер-лига қоидалари доирасида мустақил трибунал томонидан кўриб чиқилган.
Шундан сўнг Матета ФИФАга мурожаат қилди. Аммо ташкилот жорий ҳафтада мазкур масала ФИФА юрисдикциясига кирмаслиги ҳақида қарор чиқарди.
Матета 2021 йилдан буён «Кристал Пэлас» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У Лондон клуби сафида 67 та гол урган. Франциялик ҳужумчи жамоа билан Англия Кубоги ва Конференциялар лигасида ғолиб чиққан.