locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Матета «Астон Вилла»га ўтиши мумкин

«Астон Вилла» 29 ёшли француз форвардини трансфер қилиш уринишларини тўхтатмаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Матета «Астон Вилла»га ўтиши мумкин
ФОТО: Getty images

«Кристал Пэлас» ҳужумчиси Жан-Филипп Матета фаолиятини «Астон Вилла»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда CaughtOffside хабар берди.

Манбага кўра, «Астон Вилла» 29 ёшли француз форвардини трансфер қилиш уринишларини тўхтатмаган. Бироз аввал бирмингемликлар Матета учун 23,4 миллион евро таклиф қилган, аммо «Кристал Пэлас» ушбу таклифни рад этган.

Шу билан бирга, Матетага бошқа клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда. Хусусан, «Манчестер Юнайтед», «Тоттенҳэм», «Галатасарой» ҳамда Саудия Арабистони клублари француз ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Матета Англия Премьер-лигасининг янги мавсумида ҳозирча битта учрашувда майдонга тушди ва самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг